23:07 / 19.03.2016
1578

БАА президенти авиафалокат муносабати билан Россияга таъзия билдирди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайҳ Халифа ибн Заид ал-Наҳайян FlyDubai компанияси самолётининг Ростов-Донда фалокатга учраши муносабати билан Россия халқи ва президенти Владимир Путинга таъзия билдирди. Бу ҳақда WAM давлат янгиликлар агентлиги маълум қилди.

БАА президенти ўзининг мактубида Россия президенти, дўстона Россия халқи ва фалокатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, ўз таъзияларини БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай амири Шайҳ Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтум ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси ва БАА қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Шайҳ Муҳаммад ибн Заид аль-Наҳайян ҳам билдирдилар.

Top