00:43 / 20.03.2016
1333

Boeing авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг қолдиқлари экспертизага етказилди

Ростов-Дон шаҳрида Boeing самолёти авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг қолдиқлари Ростов-Дондаги суд-тиббиёт экспертиза бюросига етказилди, деб хабар берди ТАСС.

«Эртага ҳалок бўлганларнинг шахсларини аниқлаш учун уларнинг қариндошларининг ДНК пробаларини олишни бошлаймиз. Бу жараённи тезроқ амалга оширишимиз учун Москвадан мутахассисларни жалб этамиз», деб эълон қилди Ростов вилояти ҳукуматининг вакили.
Аввалроқ, Давлатаро авиация қўмитаси мутахассислари самолётнинг «қора қути»ларини текширишни бошлашганлиги ҳақида хабар берилган.

Top