Жаҳон | 18:36 / 20.03.2016
1068
1 дақиқада ўқилади

Испанияда содир бўлган ЙТҲ 14 талабани ҳаётдан олиб кетди

20 март тонгда Испанияда содир бўлган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Эразмус дастури талабалари кетаётган автобус Испаниядаги Таррагона провинциясининг Фрежинальс туманида, AP-7 трассасида ҳалокатга учраган. Улар Валенсияда ўтказилган байрамдан қайтиб келишаётган бўлган.

EFE агентлигининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида турли миллат вакиллари мавжуд.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш