07:27 / 20.03.2016
1282

Ростов-Дондаги авиафалокатда ҳалок бўлган ўзбекистонлик оиласига товон пули тўланади

Ростов-Донда Flydubai авиакомпаниясининг Boeing самолёти фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганларнинг қариндошларига товон пули тўлаш халқаро қонунчилик бўйича амалга оширилади, деб айтди Россия транспорт вазири Максим Соколов.

“Самолёт БАА юрисдикциясида бўлгани учун ҳалок бўлганлар трегишли қонун таъсирига тушмайдилар, бу қонунга кўра россиялик фуқаролар суғурталанган бўлишлари керак. Тўловлар халқаро қонунчиликка кўра амалга оширилади. Flydubai фаолияти 500 млн долларга суғурталанган. Бу маблағлар тўловларни амалга оширишга етади”, деб маълум қилди қилди Соколов.

Самолёт бортида 55 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 12 нафар хорижлик, жумладан Ўзбекистон фуқароси Лариса Аллен бўлган.

Аввалроқ фалокатда ҳалок бўлган россиялик фуқаролар оилаларига 1 млн рублдан товон пули тўланиши маълум қилинганди. Бироқ хорижликларнинг яқинларига бундай тўловлар амалга оширилиши номаълум қолаётганди. 

Top