07:56 / 21.03.2016
1221

АҚШ Ироққа ИШИД билан курашиш учун денгиз пиёда аскарларини юборди

АҚШ Ироққа ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари билан курашиш учун денгиз пиёда аскарларини юборди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

АҚШлик ҳарбийларнинг маълум қилишича, минтақага қўшимча равишда 26-денгиз бўлимининг аскарлари гуруҳи юборилди. Аскарлар сони маълум қилинмаган.

26-денгиз бўлими 1970-йилларда ташкил топган вақтдан бери кўплаб, жумладан Форс кўрфази ва собиқ Югославиядаги операцияларда иштирок этган.

Top