14:02 / 22.03.2016
1410

Брюсселдаги теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди

Шифокорлар Брюссель аэропортидаги 2та портлаш туфайли 17 киши ҳалок бўлганини тасдиқлашди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки хабарларда теракт қурбонлари сони 10 нафарлиги айтилганди.

Қайд этилишича, бу ҳодиса туфайли Сан-Люк шифохонасига ўнлаб жароҳатланган кишилар келтирилган.

Хабарда айтилишича, портлаш кучи туфайли аэропорт терминалининг ойнаванд фасади қисман вайрон бўлган.

Бундан аввалроқ, Завентем аэропорти учиш залининг American Airlines авиакомпанияси рўйхатга олиш устуни яқинида икки портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Айни вақтда аэропорт фаолияти тўхтатилган ва ҳудуд тўлиқ қуршаб олинган.

Аэропортга полиция кучлари, ўт ўчириш ва тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Йўловчилар эвакуация қилинган.

Top