Спорт | 12:23 / 22.03.2016
1388
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Филиппин учрашувини япониялик ҳакам Сато Рюжи бошқариб боради

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Филиппин учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками сифатида Сато Рюжи тайинланган. Унга қанотларда Сагара Тору ҳамда Очи Шинжи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Пу Удом Сивакорн (Таиланд).

Учрашув инспектори сифатида қирғизистонлик Виктор Колпаков фаолият олиб боради. Коммиссар – Муҳаммадризо Касрай (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Филиппин учрашуви 24 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш