18:48 / 22.03.2016
1330

Терактлар туфайли Бельгия терма жамоасининг машғулотлари қолдирилди

Футбол бўйича Бельгия терма жамоасининг бугунга белгиланган машғулотлари бекор қилинди.

Бунга бугун мамлакат пойтахти Брюссель шаҳрида содир этилган давомли терактлар сабаб бўлди.

Терма жамоа 29 март куни Португалия терма жамоасини қабул қилиб, ўртоқлик учрашуви ўтказиши белгиланганди.

Охирги маълумотларга кўра, Брюсселда юз берган терактлар туфайли қурбон бўлганлар сони 34 нафарни ташкил этмоқда, жароҳатланганлар сони 200 нафарга яқинлашган.

Top