06:57 / 23.03.2016
1453

Брюсселда янги бомба ва ИШИД байроғи топилди

Бельгия ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг рейди вақтида Брюсселдаги уйлардан бирида портловчи қурилма, номаълум химикатлар ва ИШИД байроғи топилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги твиттерда маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларида портловчи қурилма михлар билан тўлдирилгани айтилди.

Аввалроқ Бельгияда Брюсселдаги терактлар туфайли бутун мамлакат бўйлаб рейдлар бошлангани маълум қилинганди.

22 мартда Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар амалга оширилди. Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, 200 га яқин  одам жароҳат олди. Бельгияда террорчилик хавфи даражаси энг юқори даражага кўтарилди, метро, аэропорт ва барча жамоат транспорти иши тўхтатиб қўйилди. Аэропортдаги бомбани террорчи-худкуш портлатган. Брюссель аҳолисидан ўз уйларидан чиқмаслик, янгиликларни кузатиб бориш ва огоҳ бўлиш сўралмоқда.

Top