13:38 / 23.03.2016
1402

Брюсселдаги терактларнинг янги тафсилотлари маълум қилинди

Брюсселдаги террористик ҳужумлар терактларга “айсберг назарияси” асосида тайёргарлик кўрилганини тасдиқлайди.

Жорж Вашингтон Университети ходими Клин Уоттснинг Business Insider нашрига берган маълумотига кўра, “айсберг назарияси”га биноан террористик тармоқнинг асосий қисми, худди айсберг асосидек, сезилмайдиган хусусиятга эга. Унинг номи ҳам шундан келиб чиққан. Шундай қилиб, ҳар бир ҳужум уюштираётган террорист ортида билинмас иттифоқчилар бор.

Бошқа бир мақолада нашр Брюссель полицияси терактларнинг олдини ололмаганининг сабабларини ўрганишга ҳаракат қилади. Унга кўра, Бельгиядаги радикаллар билан боғлиқ вазият шунчалар қалтис-ки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳар бир жиноятчини кузатишга кучи ва имкони етмайди.

Top