Жаҳон | 17:06 / 23.03.2016
1264
1 дақиқада ўқилади

Довудўғли: Европанинг хавфсизлиги Туркиядан бошланади

Туркия бош вазири Ахмет Довудўғли Европа хавфсизлигини таъминлаш учун Туркиядан бошқа ҳамкор йўқлигини таъкидлади, дея маълумот бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Довутўғли бу ҳақида Бельгияда содир бўлган машъум ҳодисалардан сўнг бир кун ўтиб айтиб ўтди.

«Минтақадаги тинчликни таъминлаш бевосита Туркиядан бошланиши зарур ва албатта, бунинг учун Ироқнинг шимолидаги вазиятни бартараф этиш шарт», деб ўз фикрини билдирди Туркия бош вазири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш