Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:39 / 24.03.2016
2052
1 дақиқада ўқилади
ДиКаприо: "АҚШга замонавий фанга ишонмайдиган президент керак эмас"
Америкалик актёр Леонардо ДиКаприо Японияда "Омон қолган" фильмининг премьераси олдидан мухбирлар билан бўлган суҳбатда "АҚШга замонавий фанга ишонмайдиган президент керак эмас", - деб айтиб ўтди. Бу ҳақида Washington Examiner нашри хабар берди.
"Бизнинг мамлакатни замонавий фанга ишонмайдиган давлат раҳбари бошқариши мумкин эмас", – деб айтди ДиКаприо.
Актёрнинг сўзларига кўра, иқлимнинг ўзгариши – одамзод юз келган муаммолардан бири ва АҚШ унинг ечимида ўз улушини қўшиши лозим.