10:13 / 24.03.2016
1876

Қирғизистон Вазирлар маҳкамасининг 2015 йилдаги ишлари сарҳисоб қилинди

Қирғизистон ҳукумати ахборот таъминоти бўлими Қирғизистон бош вазири Темир Сариев бошчилигидаги мамлакат Вазирлар маҳкамаси 2015 йилда бажарган асосий ишлари якунларини чоп этди.

Унга кўра, 2015 йилда мамлакатдаги кафолатланган энг кам иш ҳақи 705 сомдан 810 сомга (15 фоизга) оширилди, қийин аҳволда бўлган болалар ва оилаларни аниқлаш тартиби тасдиқланди, бу эса уларга ўз вақтида кўмак беришга имкон берди.

Шунингдек, ижтимоий стационар муассасалар хизматидан фойдаланувчиларни дори воситалари билан таъминлаш меъёри тахминан 2 баробарга (кунига 6,5 сомдан 12,5 сомга) оширилди.

Ҳукуматнинг "Арзон уй-жой 2015-2020" дастури доирасида "Давлат ипотека компанияси" яратилди. 2015 йил 1 сентябрдан умумий иш стажи 40 йил ва ундан кўпроқни ташкил этадиган эркак пенсионерлар ва умумий иш стажи 35 йил ва ундан кўпроқни ташкил этадиган аёл пенсионерлар ҳамда 1-гуруҳ ногиронларининг пенсия миқдори 500 сомга, қолган пенсионерларники эса 200 сомга оширилди.

Пенсия оширилган ҳолда қайта ҳисобланганда ўртача пенсия 4 минг 817 сўмни ёки 2015 йил бошига нисбатан 105,6 фоизга кўпроқни ташкил қилди. 2015 йил 1 июлдан шошилинч хизмат аскарлари ва матрослари қаторидан бўлган ҳарбийларнинг ногиронлик бўйича минимал пенсияси миқдори оширилди ҳамда Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар пенсияларига қўшимча компенсация пули тўлаш белгиланди. Республика жамғармасидан бу мақсадлар учун 7,6 млн сом ажратилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилда 24,1 млрд сомлик суғурта бадаллари йиғилган ва режа 103 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, мамлакатдаги ўта ночорлик даражаси 1,6 фоизга камайтирилган.

Top