Жамият | 15:43 / 25.03.2016
1173
1 дақиқада ўқилади

Австралияда жоҳил шахс православларнинг 50та қабрини булғади

Сидней суди Муҳаммад Иброҳимни русларнинг православ қабристонида 50 дан ортиқ қабрларни булғаш айби билан қамоққа олди.

"Бу воқеа 2015 йилнинг 27 ноябрида содир бўлган", деб хабар беради The Telegraph.

Унга кўра, Иброҳим ўз шериги билан кечаси мозорга ўғринча киради ва кўплаб қабр тошлари, шамлар ва гулларни расво қилади. Етказилган моддий зиённинг умумий қиймати 150 минг доллардан ортиқни ташкил қилган. 

Суд биносидан чиқишда “Забайкальские казаки” ҳамжамияти аъзолари Иброҳимга “Номард! Қўрқоқ! Вандал!” деб қичқиришган. Ҳамжамият вакилининг сўзларига кўра, кўнгиллилар қабрларнинг аксарият қисмини таъмирлаб бўлишган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш