21:02 / 25.03.2016
1518

Лионель Месси: «Мен учун Обама ва унинг қизлари билан учрашиш катта шараф бўларди»

«Барселона» жамоаси ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси АҚШ президенти Барак Обаманинг Аргентинага сафари давомида ҳазиломуз тарзда «ўз қизлари Месси билан учрашишни истаётгани, лекин ҳанузгача бу учрашувни ташкил эта олмагани» бўйича айтган гапларига муносабат билдирди.

«Албатта, жаноб Обаманинг гаплари мени ҳайрон қолдирди. Ахир, аслида барчаси аксинча.

Мен учун у ва унинг қизлари билан учрашиш улкан фахр туйғуларини берарди. Лекин менинг тушунишим бўйича, менинг улар билан учрашишим осон бўлмайди.

Яна ҳам билмадим, балки бу иложи бор ишдир. Балки, у шунчаки ўша вақтда Аргентинада бўлгани учун шундай дегандир. Лекин айтишим мумкинки, ўша гап барча каби мени ҳам ҳайрон қолдирди», – дейди Месси.

Обама ўз қизи Месси билан танишишни истаётгани ҳақида айтди

Top