08:24 / 25.03.2016
1455

Путин ва Керрининг суҳбати 4 соат давом этди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг якка ҳолдаги суҳбати 4 соат давом этди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этди.

Путин Керри билан учрашувни очаётиб, Россия ва АҚШ қоида бўйича ўзаро ечимларни топиши ҳамда икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича ишлашга муваффақ бўлишини таъкидлаб ўтди.

Керри ўз навбатида Украинадаги вазиятни тезроқ ҳал қилиш учун АҚШнинг бир қатор ғояларини таклиф қилди.

Путин ва Керри бир-бирларини қисқа қаршилашгандан кейин, учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Top