Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:49 / 25.03.2016
1840
1 дақиқада ўқилади
Хитойда автобус ҳалокати юз бериши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг шарқий қисмидаги Аньхой провинциясида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 31 киши яраланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб ТАСС хабар берди.
ЙТҲ бугун – 25 март куни Сучжоу шаҳрида содир бўлган. Автобус йўл тўсиғига урилган ва четга қулаган. Автобусда жами 37 киши бўлган.
Жабрланганлар касалхонага етказилган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.