17:38 / 26.03.2016
2152

Андижонда фахрийлар ўртасида мини-футбол бўйича хотира турнири бўлиб ўтди

Баҳор байрами кунларида ўз касбини ардоқлаб, юртга нафи теккан марҳум инсонларни ёдга олиб хотирлаш қадриятларимиздан биридир.

Андижон вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан марҳум  футбол мутахассислари Алижон Маражапов, Шавкатбек Раҳимов ва Азимжон Аҳмедовларни  хотирлаб мини-футбол турнири ташкил этилди. Мусобақада Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти фахрийларидан тузилган жамоалар қатнашдилар.      

Якунга кўра учинчи ўринни Шаҳрихон, иккинчи ўринни Андижон жамоаси эгаллаган бўлса, Наманган футбол фаҳрийларидан тузилган жамоа ғолибликни қўлга киритди.

Турнирнинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Алишер Узоқов, футбол фаҳрийси Қосимжон Тўҳтасиновлар иштирокчиларни кўрсатган ажойиб футбол баҳслари учун  қутладилар

Ғолиб ва совриндор жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсталик совғалари топширилди.

 

Элмурод Эрматов, Андижон

Top