10:42 / 26.03.2016
1204

Эронда тиббий вертолёт фалокатга учраши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Эроннинг жанубида жойлашган Фарс вилоятида тиббий вертолёт фалокатга учраши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда IRNA агентлиги.

"Вертолёт экипажининг 6 аъзоси, бир нафар тиббий ходим ва уч нафар бемор воқеа оқибатида ҳалок бўлди. Фалокат маҳаллий вақт билан 20.30 да содир бўлди", деб айтди маҳаллий амалдорлардан бири.

Таъкидланишича, вертолёт вилоятда фавқулодда вазифаларни бажарган иккита бир хил вертолётдан бири бўлган. Фалокат сабаблари айтилмади.

Top