16:01 / 26.03.2016
1430

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИнинг Тошкентдаги офисига ташриф буюрди

2016 йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Тошкент шаҳридаги офисига ташриф буюрди. Бу ҳақда Республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазир кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган 2016 йил 22 март куни Бруссель шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур таъзия билдирди ва дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

ЙИ Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк, ўз навбатида, Бельгия Қироллиги ва бутун Европа Иттифоқи учун қайғули бўлган дамларда ҳамдардлик ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Top