15:07 / 26.03.2016
1644

Путиннинг маслаҳатчиси 1 долларни 23 рублга тенглаштирди

Россия валютасининг Америка долларига нисбатан жорий курси 3 баробар тушиб кетди, деб ҳисоблайди Россия президентининг маслаҳатчиси Сергей Глазьев. "Рус янгиликлари хизмати"да у бир долларни сотиб олиш қиймати 23-25 рублга тўғри келаётганлигини эълон қилди.

"Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти — ИҲТТнинг белгилаган баҳоси шундай. Россия ва АҚШ маҳсулотлари солинган саватлар олинади ҳамда ундан 100 долларга Америкада қанча ва Россияда қанча маҳсулот олиш мумкинлиги аниқланади", — деб изоҳ беради Глазьев. У мазкур усулни 50 йилдан буён қўлланиб келинаётганини таъкидлади.

Ҳозирги вазиятда давлат раҳбари маслаҳатчисининг фикрича, "Ушбу курсни узоқ муддатга белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди, аммо 1 долларга 25 рубль қийматида эмас. Буни охириги икки йилдагидек 60-80 рубль қийматида белгилаш лозим. Шунингдек, Глазьев Марказий банкнинг бозорга қайтиши иқтисодиётни меъёрга келтириш учун зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Марказий банкнинг сайтида хабар берилишича, дам олиш кунлари ва душанба кунида бир долларнинг қиймати 68,43 рублни, бир евро эса 76,4 рублни ташкил этади.

Top