18:55 / 26.03.2016
2995

Руҳшунослар: Ижтимоий тармоқларга қарамлик руҳий тушкунликни 3 баробар кучайтиради

Инсон қанча кўп вақтини Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда ўтказса, унда шунчалик руҳий тушкунликка тушиш эҳтимоли кўпаяди. АҚШнинг Питтсбург университети руҳшунослари 19 ёшдан 32 ёшгача бўлган 1,8 минг америкаликларни сўроқ қилиб, шундай хулосага келишди.

Ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаланувчи ёшлар бошқаларга қараганда 2,7 баробар кўп руҳий хасталикларга дучор бўладилар. Ўрта ҳисобда интернет фаоллари YouTube, Instagram, Snapchat, Reddit и Tumblr каби сайтларга кунига 61 дақиқадан сарф қиладилар, шунда улар ҳафтасига 30 марта ижтимоий тармоқлардан фойданган бўладилар. Тадқиқот давомида 25% иштирокчиларда депрессия белгилари кузатилган.

Top