17:26 / 26.03.2016
1705

Техаслик 5 яшар қизча чўкаётган онасини қутқарди (видео)

АҚШнинг Техас шататида яшовчи беш яшар қизча бассейнда чўкиб кетишига бир баҳя қолган онасини қутқариб қолди. Аёл сувдалиги пайтида юраги хуруж қилиб қолади. Онасининг аҳволи ёмон бўлиб қолганини кўрган қизча ўзини сувга отади.

У ёрдам чақирганча, онасини сувдан олиб чиқишга ҳаракат қилади. Қизчанинг овозини эшитган катталар югуриб келишади. Улар аёлни бассейндан чиқариб олишади ва тез ёрдам чақиришади.

Маълум қилишларича, айни дамда аёлнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Top