14:48 / 27.03.2016
2072

ЎзМУда Наврўз байрамини ёритиш бўйича танлов эълон қилинди

ЎзМУ Ахборот хизмати талабалар турар-жойларидан Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда, nuuz.uz порталида ёритилган энг сермазмун ва қизиқарли фоторепортажлар танловини эълон қилади.

Сўнгги пайтларда ЎзМУда фоторепортажчилар сони ва салмоғи тобора ортиб бормоқда. Бугун «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалар турар-жойларида ўтказилган Наврўз байрамини акс эттирувчи фотолавҳалар кўпсонли мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Шу муносабат билан ЎзМУ Ахборот хизмати Талабалар турар-жойларидан Facebook ижтимоий тармоғида ёритилган фоторепортажлар танловини эълон қилади.

Танлов шартига кўра, ЎзМУ ахборот хизмати Талабалар турар-жойларида ўтказилган Наврўз байрамини акс эттирувчи фотолавҳаларни Facebook ижтимоий тармоғидан олиб, uchildiz.uz сайтида жойлаштирмоқда.

Мазкур фоторепортажларга билдирилган фикрлар сони инобатга олинган олинган ҳолда танлов ғолиби аниқланади.

Танлов ғолиби махсус диплом ва мукофот билан тақдирланади.

Танловга танлаб олинган фотолавҳаларга 2016 йилнинг 31 март куни соат 22.00гача фикр ёзиш мумкин.

Танлов ғолиби 2016 йил 1 апрель куни эълон қилинади.

Top