Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санта-Барбарада хитойлик табиб оиласи ўлдириб кетилди
Калифорния штатининг Санта-Барбара шаҳрида яшаб келган, асли хитойлик бўлган табиб Вэйдонг Хан ва унинг оила аъзолари ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
У, 29 ёшли рафиқаси ҳамда 5 ёшли қизи ўқотар қурол орқали ўлдирилган. Жасадлар оиланинг уйида, елим халталарга ўралган ҳолда топилган.
Бу қотилликларни содир этишда гумон қилиниб, 27 ёшли Пьер Ҳаобш қўлга олинган. Полициячилар уни Сан-Диегодаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида қўлга туширишган. Унинг машинасида қурол ҳамда Ханлар оиласидан ўмарилган мулк аниқланган.
Терговчиларнинг маълумотига кўра, қотилликка табибнинг фаолияти сабаб бўлган. Хан 1991 йили Пекиндан келиб Санта-Барбарада ўз клиникасини очган. У табиблар оиласи вакили бўлиб, даволашда хитой табобатига оид усуллардан (игна билан даволаш ва турли массажлар) фойдаланган. Бундан ташқари, унинг клиникасида мижозлар учун турли гиёҳлар берилган.