14:20 / 28.03.2016
1456

«Астана» бош мураббийи клубдаги молиявий ҳолатдан шикоят қилди

Қозоғистоннинг «Астана» футбол клуби бош мураббийи Станимир Стойлов жамоасининг молиявий ҳолати жуда ёмон эканидан нолиб чиқди.  Бу ҳақда Vesti.kz болгар матбуотига таяниб хабар тарқатди.

Болгариялик мутахассиснинг сўзларига кўра, жамоада катта молиявий муаммолар бор. Агар бу муаммолар ҳал қилинмаса, жамоа ўтган йили Европа чемпионлар лигасида қайд этган натижаларини яхшилай олмайди. Шундай муаммолар сабаб жамоани беш нафар асосий таркиб футболчиси тарк этган.

Top