19:42 / 28.03.2016
1957

Ислом Каримов 25 апрель куни ҳарбий жўнатмалар масаласини муҳокама қилиш учун Москвага боради

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов апрель ойи охирида Россияга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Россия молия вазири ўринбосари Сергей Сторчакка асосланган ҳолда РИА Новости нашри хабар берган.

“25-26 апрелда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга ташрифи режалаштирилган. Кун тартибига қўйилган масалалардан бири бу Ўзбекистон қуролли кучларини қайта жиҳозлаш масаладир”, — деди Сторчак Федерация Кенгаши мажлисида.

Ўзбекистон қуролли кучларини қайта жиҳозлаш мақсадида Россияда ишлаб чиқарилган ускуналар етказиб бериш режалаштирилган. Ушбу масалани муҳокама этиш Ислом Каримовнинг Москвага сафари мақсадларидан бири бўлади.

Top