19:20 / 28.03.2016
1453

Исроил ўз фуқароларини Туркияни тарк этишга чақирди

Исроил ҳукумати ИШИД жангариларининг террористик ҳужумлари туфайли ўз фуқароларини Туркияни тарк этишга чорлади.

Исроилнинг терроризм билан курашувчи қўмитаси 28 март куни ИШИД ва бошқа террористик гуруҳларнинг сайёҳларга ҳужум қилиш эҳтимоли юқори эканлигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Истанбул шаҳрида портлаш содир бўлди. Шаҳар марказидаги Истиқлол кўчасида портловчи модда ҳаракатга келтирилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 36 киши турли тан жароҳатлари олди.

Top