18:12 / 28.03.2016
1815

Ўзбекистон паралимпиячилари енгил атлетика бўйича Тунисда ўтган халқаро турнирда 30 га яқин давлат ичидан 5-ўринни қайд этди

2016 йилнинг 24-26 март кунлари Тунис шаҳрида Енгил атлетика бўйича Халқаро Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик 6 нафар паралимпиячи иштирок этиб, олтита олтин медалга сазовор бўлишди.

Жумладан, Фаррух Мирзақулов (узунликка сакраш, F-47) 6.75 см. , Ёқутхон Холбекова (1500 м. югуриш, T-12) 4:55:91 дақиқа, София Бурханова (ядро улоқтириш, F-12) 12.83 см. , Дилафрўз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш, F-35) 7.88 см. , Дониёр Солиев (узунликка сакраш, F-12) 7.88 см. ҳамда Александр Свечников (найза улоқтириш, F-13) 57.02 см. натижалари билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, умумий жамоа ҳисобида 30га яқин давлатдан 5-ўринни эгалладилар.

Top