12:27 / 28.03.2016
1349

«ПСЖ» Кавани ва Ибраҳимович ўрнига Марсиялни сотиб олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг франциялик ёш ҳужумчиси Антони Марсиял Парижнинг «ПСЖ» жамоаси қизиқишлари доирасига тушган.

Le 10 Sport нашри хабарига кўра, мавсум якунида парижликлар жамоаси Эдинсон Каванини трансферга қўйиб, унинг ўрнига Марсиялни харид қилишни режалаштиришган.

Бундан ташқари, жамоанинг асосий ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ҳам мавсум якунида «ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этиши айтилган.

Ўтган йилнинг ёзида Марсиял Франциянинг «Монако» жамоасидан «МЮ»га 36 миллион фунт эвазига ўтганди. Келишувга кўра, бонуслар орқали бу трансфер қиймати 58 миллионгача ортиши мумкинлиги белгиланган.

АПЛнинг жорий мавсумида бу футболчи манчестерликлар сафида 24 ўйин ўтказди ва 7 гол уриб, 4 голли узатмага муаллифлик қилди.

Top