Спорт | 08:44 / 28.03.2016
1628
1 дақиқада ўқилади

Йоаҳим Лёв Евро-2016 турнири фаворитлари бўлган 5 жамоа номини санади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоаҳим Лёв Евро-2016 турнирида қайси жамоалар ғолиблик учун асосий даъвогарлар бўлиши ҳақидаги фикрларини айтди.

«Амалдаги жаҳон чемпионлари сифатида биз Европа чемпионатининг асосий фаворитлари қаторига автоматик равишда кирамиз. Шунингдек, мезбонлар (Франция) ҳам автоматик равишда бундай рўйхатдан жой олади. Англия эса кейинги 2 йил давомида жуда кучли ўйин намойиш қилмоқда. Италия ва Бельгия термалари ҳам айни вақтда кучли таркибга эга.

Қайд этиш керакки, саралаш босқичида биз ҳамиша ҳам ишонарли ўйин намойиш қила олмадик», – дейди Лёв.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш