16:02 / 29.03.2016
1549

2015 йили Ўзбекистонда 82 минг уй фойдаланишга топширилди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2015 ҳисобот йилида Ўзбекистонда умумий майдони 11663,9 минг квадрат метр бўлган 82 минг уй ёки 85,7 минг хонадон қуриб, фойдаланишга топширилган. Бу соҳада ўсиш 2014 йилга қараганда 3,2 фоизни ташкил этган. Шундан қишлоқ жойларда қуриб битказилган уйлар майдони 8561,8 минг кв.метрдан иборат бўлиб, 2,2 фоизга ўсган.

"Шифохона, амбулатория-поликлиника ҳамда қишлоқ врачлик пунктларини қуриш ва капитал таъмирлашга 396,8 млрд сўм сарф этилган бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасига киритилган жами маблағнинг 45,4 фоизини ташкил этади", деб хабар қилади UzDaily.uz

Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар қуриш ҳамда уларни реконструкция қилишда 299,6 млрд сўм ўзлаштирилган. Бу ноишлаб чиқариш соҳасига киритилган сармоянинг 2,1 фоизини ва таълим соҳасига йўналтирилган маблағларнинг 30,7 фоизини ташкил этган.

Умумий ва махсус таълим мактабларини қуришга эса 265,3 млрд сўм сарфланган. Бу таълим соҳасига киритилган сармояларнинг 27,2 фоизи демакдир.

Top