Спорт | 20:34 / 29.03.2016
1283
1 дақиқада ўқилади

"Арсенал"нинг ёзги трансферлардаги мақсади маълум қилинди

Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Лондоннинг "Арсенал" жамоаси нишонида турибди.

Le 10 Sport нашрининг хабар беришича, лондонликлар жамоаси бош мураббийи ёзги трансферлар вақтида ушбу 26 ёшли габонлик футболчини Англияга олиб ўтишни мақсад қилган.

"Боруссия" ушбу футболчиси учун 80 миллиондан 100 миллионгача бўлган маблағни сўраши кутилмоқда.

Жорий мавсумда Обамеянг бундеслигада 25 ўйин ўтказиб, 22та гол урди ва 5та голли узатма муаллифи бўлди. У шунингдек, Европа лигаси доирасидаги ўйинларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш