19:50 / 29.03.2016
1420

«Барселона» вице-президенти: «Реал» Франконинг севимли жамоаси эди ва биз бундан жабр кўрардик»

«Барселона» жамоаси вице-президенти Жорди Кардонер «Реал» жамоасининг мамлакатни диктатор Франсиско Франко бошқарган даврлардаги зафарларига муносабатини билдириб ўтди.

«Биз генерал Франконинг диктатурасидан азият чекардик. «Реал» генералнинг севимли жамоаси эди, шу туфайли улар Европа Кубокларида доимий равишда ғалабалар қилишарди.

Бу бизнинг ривожланишимизга жиддий тарзда халал берган. Биз оғир вазиятда қолганмиз. Ўша вақтда Ди Стефано биз билан шартномаси бўлишига қарамасдан «Реал» сафида ўйнаганини шу туфайли эди.

Ўша пайтларда мухлислар «Салом сенга Каталония! Салом Барселона!» дея ҳайқира олишмасди.

Ҳозир демократия. Ҳатто мустақиллик даъволаримиз ҳақида ҳам баралла айтишимиз мумкин», – дейди функционер.

Top