Спорт | 20:01 / 29.03.2016
2413
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон Баҳрайнни мағлуб этиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади

Бугун, 29 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасида Ўзбекистон — Баҳрайн учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 49 дақиқасида Сардор Рашидов томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди.

Қайд этиш керакки, Самвел Бабаян шогирдлари мазкур учрашув олдидан ЖЧ–2018 турнирининг 3-саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлганди ва бугунги учрашувлар гуруҳда қайси жамоа биринчи ўринни эгаллашини ҳал қиларди.

"Н" гуруҳининг иккинчи учрашувида КХДР сафарда Филиппинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва 16 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Эндиликда Ўзбекистон 10 тур ўйинларидан кейин 21 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Охирги турда 3 очкони қўлга киритган филиппинликлар 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, 2019 йилги Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлишди.

ЖЧ–2018 3-саралаш босқичига 12 апрель куни қуръа ташланади. Унда Осиёнинг энг кучли 12 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0
Гол: Сардор Рашидов 49.
29 март 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров(14.Жавоҳир Соҳибов 70), 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов, 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, , 19.Виталий Денисов (16.Станислав Андреев 27), 23.Элдор Шомуродов( 6.Жасур Ҳасанов 60).
Баҳрайн: 1.Аббос Аҳмад, 3.Волид Ал Ҳайам, 4.Сайид Дҳия Шуббар, 7.Абдулваҳоб Али Ал Сафи, 8.Ҳешам Найем (20.Сами Ал Хусани 74), 9.Абдулваҳоб Ал Малуд(14.Абдулла Юсуф Ҳилол), 11.Исмоил Абдуллатиф (10.Муҳаммад Саад Ал Ромаихи 70), 15.Абдулла Умар, 16.Сайид Муҳаммад Аднан, 17.Ҳусайин Баба, 19.Комил Ҳасан Ал Асвад.