15:17 / 29.03.2016
1611

Россия ва Ўзбекистон транспорт соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо-сотиқ вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак ва Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов қўмиталарнинг иқтисодий ҳамкорлик бўйича бўлиб ўтган йиғилишида транспорт ва транзит соҳасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб боришди.

Бундан ташқари, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш миқдорини ошириш, шунингдек, президент Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг декабрида Москвага сафари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда Марказий Осиёда сув-энергетик соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш масалаларини кўриб чиқишди.

Top