23:04 / 29.03.2016
1614

Серхио Батиста: "Ўйин дурангга мос эди"

Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Серхио Батиста иштирок этди.

"Бугунги ўйин дуранг натижага мос эди. Жамоамиз 90 дақиқа давомида баҳсни назорат қиладиган даражада ўйнади. Ўзбекистон ўзининг жуда ҳам кам имкониятидан унумли фойдаланди ва гол уриб ғалаба қозониб кетди. Беш дақиқа давомида консентрацияни йўқотдик ва рақиб бизни жазолади. Стадионга келган барча мухлислар чиройли ўйин кўришди", - дейди Батиста.

- Ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз дегандингиз. Аммо фақат гол ўтказгач ҳужумга ўтдинглар?
- Биринчи бўлимда тўп асосан марказда бўлди. Иккала жамоа ҳам бир бирига ўйин бермади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгач ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтдик.

- Биринчи бўлимда шогирдларингизга секинроқ ўйнанглар деб кўрсатма бергандек туюлди. Филиппиндаги ўйин натижасини кузатиб бордингизми?
- Албатта Филиппиндаги ўйинни билганимиз билан Ўзбекистонга қарши ўйнаётгандик. Асосий эътиборимиз шу ўйинга қаратдик. Нариги ўйиннинг натижасини ҳам кузатиб бордик. Биз Ўзбекистонга 3 очко олиш учун келгандик, буни ўйин давомида барча кўрди. Иккала жамоа бир бирига тенг ўйнади. Менимча дуранг адолатли натижа бўларди.

- Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Жуда яхши жамоа. Техник томонлама кучли футболчилари бор. Буни билиб тайёргарлик кўргандик. Иккала жамоа сафида ҳам ёш футболчилар кўп, шу боис Ўзбекистоннинг ҳам, Баҳрайннинг ҳам келажаги буюк.

Манба : championat.asia

Top