16:10 / 30.03.2016
2549

31 март об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 8-10, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. 2500 метр баландликдаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Top