Спорт | 09:23 / 30.03.2016
1725
1 дақиқада ўқилади

Англия ўртоқлик учрашувида Нидерландияга ютқазди

29 март оқшомида Европа яшил майдонларида ўртоқлик учрашувлари давом этди. Бир неча кун олдин Германия терма жамоасини сафарда мағлуб этган Англия терма жамоаси ўз майдони "Уэмбли" ўйингоҳида Нидерландияни қабул қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди бу сафар ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда ҳолландлар ғалабани ўз томонига оғдира олишди.

Ўртоқлик ўйини
Англия – Голландия 1:2
Гол: 40 Варди – 50, пенальти Янссен, 76 Нарсинҳ.
Англия – Форстер, Стоунз, Роуз (Клайн, 57), Смоллинг (Жагелка, 70), Уокер, Дринкуотер, Лаллана (Кейн, 70), Милнер, Баркли, Варди, Старриж (Уолкотт, 57)
Нидерландия – Зут, Виллемс, Велтман, Брума, Блинд, Промес (Нарсинҳ, 36), Вейналдум, Базур (ван Гинкел, 78), Афеллай, Депай, Янссен.