12:48 / 30.03.2016
2302

Олимлар вегетарианликнинг генетик хавфи ҳақида маълум қилишди

АҚШнинг Корнел университети молекуляр биологлари вегетарианлик парҳезининг салбий асоратлари ҳақида маълум қилишди. Олимлар унга амал қилувчиларда йўғон ичак раки ва юрак-қон томир касалликлари ривожланиши эҳтимолининг юқорилигига далил топишди. Тадқиқот Molecular Biology and Evolution (Молекуляр биология ва Эволюция) журналида чоп этилди.

Вегетариан парҳез тарафдорларида яллиғланиш жараёни овқат ҳазм қилишнинг бузилиши натижасида юзага келиши мумкинлиги таъкидланган. Биологлар турли мамлакатлардаги вегетарианлар ва гўшт истеъмол қилувчиларнинг геномини ўрганиб шундай хулосага келишди.

1000 Genomes Project маълумотларидан фойдаланиб, олимлар вегетарианлар вакилларининг FADS2 генида rs66698963 мутациясини топишган. Бу эса ўз ўрнида йўғон ичак раки ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келади.

rs66698963 мутацияси айниқса балиққа бой денгиз парҳези тарафдорлари учун хавфлидир. Олимлар бу борадаги изланишларини давом эттиришмоқда.

Top