Ўзбекистон | 22:31 / 31.03.2016
1995
1 дақиқада ўқилади

Германия ташқи ишлар вазири Самарқандга ташриф буюрди

Германия ташқи ишлар вазири, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга сафари доирасида Самарқандга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмон қадимий шаҳарнинг тарихий ёдгорликларини томоша қилди, Самарқандда маданий меросни сақлаш бўйича Германия томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар билан танишди.

Штайнмайер Марказий Осиёга сафари давомида Қирғизистон ва Тожикистонга ҳам ташриф буюради.