Иқтисодиёт | 17:12 / 31.03.2016
2263
1 дақиқада ўқилади

Москва биржасида доллар курси 67 рублдан паст кўрсаткични қайд қилди

Москва биржасидаги савдоларнинг очилишида рубль курси 2015 йил декабрдаги минимумни янгилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берган.

Хабарда айтилишича, 31 март куни Москва вақти билан соат 14:18 да доллар курси 1,05 рублга тушиб, 66,922 рублни ташкил қилган.

Евро курси 83 тийинга тушиб, 76,132 рублни ташкил этган.