11:55 / 31.03.2016
1498

Хитойлик ногирон киши ўзини ўлдириши учун қотил ёллагани маълум бўлди

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида истиқомат қилувчи, ногиронлик аравасига михланган киши ўзини ўлдириш учун қотил ёллаган. Лекин қотил унга пичоқ билан 12та жароҳат етказгач, тирик қолган ва одамларни ёрдамга чақирган. Бу ҳақда The South China Morning Post гаазетаси хабар ёзган.

У жароҳатланган ҳолда шаҳардаги шифохонага олиб борилган ва айни вақтда шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Хитой полицияси вакилининг сўзларига кўра, воқеа 2015 йилнинг октябрида бўлиб ўтганди, лекин бу маълумот эндигина ошкор этилди. Ногиронга жароҳатлар етказган ёлланма қотил қўлга олинган ва унга қасддан одам ўлдиришга уриниш бўйича айблов эълон қилинган.

Амалга ошмай қолган қотиллик буюртмачиси қотилни интернет орқали топган. У бир неча йил олдин авиаҳалокатга учраган ва шундан кейин оёқларида юра олмай қолган. Шундан сўнг у ўлишни истаган. У ёлланма қотилга иш учун 70 минг юань (деярли 11 минг доллар) таклиф қилган.

Улар ҳостелда учрашишган, "нўноқ қотил" эса буюртмачисига мева кесувчи пичоқ билан 12 жойидан жароҳатлаган. Лекин "қурбон" оғриқларга чидай олмасдан бақира бошлаган ва одамларни ёрдамга чақирган. Шундан кейин "қотил" қуролини ташлаб воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳостел ходимлари полиция ва тиббий хизмат вакилларини чақиришган. Ҳуқуқ-тартибот органлари кузатув камераларидаги тасвирлар орқали ёлланма қотилни Ляньюньган шаҳрида қўлга олишган.

Top