Ўзбекистон | 01:45 / 01.04.2016
3078
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик шифокорлар Тошкентда бепул консултациялар ўтказишади

25-27 апрель кунлари ҳиндистонлик бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникасида бепул консультация ва текширувларни амалга оширишади.

Ҳинд шифокорлари жамоаси кардиожарроҳ, травматолог-ортопед, нейрожарроҳ ва онкологлардан иборат.

Беморлар гуманитар акция доирасида текширувдан ўтказилади. Текширувдан ўтишни истаганлар Тошкент тиббиёт академиясининг консультатив клиникасида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш