Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:59 / 01.04.2016
1064
1 дақиқада ўқилади
Пальмирада тинч аҳоли вакилларининг жасадларидан иборат оммавий қабр топилди
Суриянинг Пальмира шаҳрининг шимоли-шарқий қисмида тинч аҳоли вакилларининг жасадларидан иборат оммавий қабр топилди. Бу ҳақда "Ал-Маядин" телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Пальмира четида оммавий қабр топилган. Унда 25 дан кўпроқ одам кўмилган бўлган, улардан кўпчилиги ИШИД томонидан ўлдирилган аёллар ва болалар бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш