12:49 / 02.04.2016
1331

Назарбоева: Мураббийлар, ўқувчиларида смартфон борлигини унутмасликлари лозим

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Дарига Назарбоеванинг фикрича, смартфонлар, ўқитувчиларнинг ўз устида кўпроқ ишлаши гаровидир, деб хабар қилмоқда "Новости-Казахстан" ахборот агентлиги.

"Афсуски, ОАВда, ўз ваколатларини суистеъмол қилаётган, ўқувчилар билан муомалада ҳаддидан ошаётган ўқитувчилар борасида кўплаб маълумотларни топса бўлади. Шуни доим ёдингизда сақлашга мажбурсиз, бугунги кун ўқувчилари сизнинг устингиздан смартфон билан қуролланган ўзига хос жусусдир", — деган Назарбоева Остонадаги 81 махсус гимназияга ташрифи чоғида.

У, шунингдек, "унутманг, сизнинг яхши ёки ёмон бўлган ҳар бир ҳаракатингиз, интернетда пайдо бўлиши мумкин. Айни ҳолат, ўқитувчилар интизомини назорат қилишда, юқоридан бериладиган буйруққа нисбатан самаралироқдир", — деб қўшимча қилган

Top