Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:02 / 02.04.2016
2247
1 дақиқада ўқилади
Сардор Рашидов Қарши шаҳрига етиб келди
2 апрель куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳамда Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси ҳужумчиси – Сардор Рашидов “Ал-Жаиш” клубининг бир неча расмий вакиллари билан бирга Тошкент-Қарши йўналиши бўйича ҳаракатланадиган тезюрар “Афросиёб” поездида Қарши шаҳрига етиб келди.
Футболчи ва клуб расмийларини Қарши вокзалида “Насаф” ПФК вакиллари кутиб олишди.
“Ал-Жаиш” клуби футболчилари ва тўлиқ делегацияси эса эртага, 3 апрель куни Қарши шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.

Манба: tribuna.uz