18:57 / 02.04.2016
1413

Златан Иброҳимович 76 млн евролик маошдан воз кечди

Швециялик футболчи Златан Иброҳимович Европада қолмоқчи ва Хитой кўчиб ўтмайди, деб ёзмоқда Eurosport.ru нашри.

Иброҳимовичга Хитой Суперлигаси клублари томонидан катта қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги маълумотлар анча аввал пайдо бўлганди, бироқ футболчи ва унинг агенти Мино Райола аниқ суммаларни айтишдан бош тортаётган эдилар.

The Telegraph нашрига маълум бўлишича, хитойликлар Иброҳимовичга йилига солиқ солинмайдиган 76 млн евролик маош таклиф қилишган. Агар 34 ёшли футболчи рози бўлганда, 5 карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессидан 3 карра кўпроқ маош олган бўларди. Бироқ Иброҳимович Хитойдан билдирилган "улкан" таклифни Европада қолиш учун рад этди.

Иброҳимович 2012 йилдан бери "ПСЖ" сафида тўп суриб келади. Ёзда у эркин агентга айланади. Златан янги клубидан ҳафтасига 380 минг евродан кам бўлмаган маош сўрамоқчи.

Top