07:21 / 03.04.2016
1536

Эрдўған АҚШда исломофобия оммавий тус олганини айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШда исломофобия (исломдан қўрқиш) оммавий тусга кирган, АҚШ президенти лавозимига номзодлар эса мусулмонларни ўз сайловолди тадбирларида нишон сифатида ишлатишади, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Вашингтон яқинида масжид очилишида Эрдўған Париж ва Брюсселга уюштирилган терактлар Туркия бошидан кечирганлар олдида сўнишини айтди.     

Top