Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:50 / 03.04.2016
1135
1 дақиқада ўқилади
Месси биринчи бор кетма-кет 5 учрашувда «Реал»га гол ура олмади
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 31-турида «Реал»га қарши учрашувда гол урмади. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда «Реал Мадрид» 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу билан аргентиналик футболчи ўз фаолиятида биринчи марта кетма-кет 5 учрашувда "Реал" дарвозасига гол кирита олмади.
2011-2012 йилларда Месси 4 ўйин давомида "Реал" дарвозасини ишғол қила олмаганди.
Месси жорий Испания чемпионатида 26 та учрашувда 22 та гол ва 11 та голли узатма амалга оширди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш